Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов Афғонистондан Термизга ракета отилгани ҳақидаги хабарлар фейк эканини айтди
Ижтимоий тармоқларда гўёки Афғонистон ҳудудидан Термизга ракета зарбалари берилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор. Провокацияга берилмаслигингизни сўраймиз», деб ёзди Асадов ўз расмий каналида.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025