Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Украина бўйлаб янги ракета зарбалари, овқатга навбатда турган бучаликлар. Урушнинг 54-куни суратлари
Украинада уруш бошланганидан буён 54 кун ўтди. Лвов бомбаланди. Харков ҳам (снарядлар болалар майдончаси ва инсонпарварлик ёрдамлари тарқатиладиган пунктларга келиб тушган). Бучада ҳамон свет йўқ, газ ва ичимлик суви ҳам. Мариуполда «Азовсталь» комбинатида мингдан ортиқ киши қамалиб қолган — Володимир Зеленский агар улар ҳалок бўлса, Киев Москва билан музокараларни тўхтатишини маълум қилган.
Лвовда ракета зарбаларидан кейинги тутун. РФ мудофаа вазирлиги «хорижликлар етказиб берган йирик партиядаги қуроллар сақланаётган» логистика марказига зарба берилганини маълум қилган. Лвов области расмийларига кўра, ҳарбий объектлар билан бирга фуқаролик объектларига ҳам ракеталар келиб тушгани ва 7 киши ҳалок бўлиб, 11 киши яралангани, улардан бири бола эканини маълум қилган.
Matthew Hatcher / SOPA Images / ZUMA Press WireЎт ўчирувчилар Лвовга қилинган ҳужум вақтида яксон этилган шиномонтажда ёнғинни ўчиришмоқда.
Mykola Tys / AP / Scanpix / LETAБучалик киши яксон этилган Россия техникаларини кўздан кечирмоқда. У, ногирон рафиқаси ва ўғли россияликлар шаҳарни ишғол қилган вақтда ертўлада яширинган.
John Moore / Getty ImagesЎйинчоқ милтиқ кўтарган бола Чернигов яқинида йўқ қилинган Россия техникаси олдида.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETAЎт ўчирувчи Россия артиллерияси зарбалари вақтида ёниб кетган гаражга киришга уринмоқда. Харков
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETAЎз отаси жасади бошида йиғлаётган аёл. Харков
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETAБучалик аёллар Қизил Хоч жамияти томонидан озиқ-овқат тарқатилиши вақтида навбатда турибди.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAАёл қўшнисига чой тайёрлаб бермоқда. У сувни ҳовлидаги ўчоқда қайнатган. Бучада ҳамон электр таъминоти, сув ва газ йўқ.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETAУкраина хавфсизлик хизмати ҳарбийси Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланувчининг уйига кирмоқда, Харков
AP Photo/Felipe DanaРоссия билан ҳамкорлик қилишда гумонланган коллабрационист Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди
AP Photo/Felipe DanaГостомелда Украина ИИВ сапёри портламай қолган снарядлар, гранаталар ва бошқа қурилмаларни тўпламоқда
AP Photo/Efrem LukatskyКраматорск шаҳрига 18 апрел тонгида берилган ракета зарбаларидан кейинги осколкалар
Carolyn Cole / Los Angeles Times / Getty ImagesЛуганск областидаги Рубежное ҳудудига ҳужум оқибатлари. Фотосурат Новодружеск посёлкасида олинган
Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETAМариуполдаги «Азовстал» заводи. Шаҳар полицияси маълум қилишича, завод ҳудудида минг нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари бошпана топган. РФ мудофаа вазирлиги заводда 2,5 минг атрофида украин ҳарбийси борлигини билдирган. Володимир Зеленский агар «Азовстал»дагилар ўлдирилса, Киев Москва билан музокараларни тўхтатишидан огоҳлантирган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAМариуполдаги Илич номидаги металлургия заводи шиддатли жанглардан кейин. Шаҳарда қаршилик кўрсатишда давом этаётган ҳимоячиларининг сўнгги ўчоқларидан бири бир неча кун олдин россияликлар томонидан эгалланди. Орқа фонда «Азовстал» заводи устида кўтарилган тутун
AP Photo/Alexei AlexandrovИлич номидаги металлургия заводида ёниб кетган автомобиллар. Завод ҳимоячилари бир ойдан ортиқ қаршилик кўрсатгач, енгилди.
AP Photo/Alexei AlexandrovДХР айирмачилари ҳарбийлари Илич металлургия заводи ҳудудидаги туннелда украиналик ҳарбийларнинг пакетга ўралган жасадларини кўздан кечирмоқда. Фото: AP /Alexei AlexandrovЧеченларнинг «Ахмат» батальон жангчилари Илич номидаги Мариупол металлургия комбинати ҳудудида. Бир неча кун олдин РФ мудофаа вазирлиги комбинат «украин националистлари»дан тўла озод этилгани ҳақида хабар берганди. Анатолий Жданов / КоммерсантъРоссия ҳарбий техникалари Мариупол шарқида Донбассдаги айирмачилар назоратига ўтган ҳудуддаги шоссе бўйлаб ҳаракатланмоқда
AP Photo/Alexei AlexandrovКиев музейи экспонатларни хавфсиз жойда сақлаш учун жўнатган.
Oleksiy Samsonov / Kyiv City State Administration