Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Тўрақўрғон ва Давлатобод туманлари чегараси ўзгартирилади
Олий Мажлис Сенатининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниши ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши белгиланмоқда.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар (шундан 416,9 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Давлатобод тумани таркибига ўтказилади.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва картографик чизмаси чегаралари чизиғи тавсифи тасдиқланади.
Қарор лойиҳасида ҳужжат иловалари берилмаслиги айтилган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши қайд этилган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025