Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Финландия ва Швецияни НАТОга аъзо бўлиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Аввалроқ The Times газетаси Ҳелсинки ва Стокҳолм шу йилнинг ёзида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериши мумкинлигини ёзганди.
Россия Швеция ва Финландияга НАТОга аъзо бўлишнинг оқибатлари бўйича огоҳлантириш берди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.
"Брюссел АҚШ шафелиги остида Швеция ва Финландияни ўз тузилмаларига аллақачон олиб кирди, машғулот ёки тренинглар кўринишида турли гибрид чоралар амалга оширилди. Биз ҳам оммавий тарзда, ҳам икки томонлама каналлар орқали ўз огоҳлантиришларимизни бердик. Улар бу ҳақда билишади, шунинг учун ҳайрон бўлишнинг кераги йўқ. Бу нималарга олиб келиши борасида барчасидан хабардор қилганмиз", деди у.
Аввалроқ The Times газетаси Ҳелсинки ва Стокҳолм шу йилнинг ёзида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериши мумкинлигини ёзганди.
Агар Финландия НАТОга кирадиган бўлса, у алянснинг барча аъзолари ичида Россия билан энг узун чегарага эга мамлакатга айланади. Икки давлат чегарасининг узунлиги 1340 километр бўлиб, чегара чизиғи Санкт-Петербургдан атиги 200 километр масофадан ўтган.
Мавзуга оид
00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
01:36 / 19.05.2025