Россиялик теннисчилар Уимблдон мусобақасига қўйилмайди
1 март куни Халқаро теннис федерацияси Россия ва Беларуснинг аъзолигини тўхтатган, бу мамлакатлардаги турнирларни бекор қилган ва уларнинг спортчиларини Дэвис Кубоги иштирокчилари таркибидан чиқариб юборганди.
Уимблдон мусобақаси ташкилотчилари россиялик ва беларуслик теннисчиларни турнирга қўймасликка қарор қилди. Бу ҳақда The New York Times ва Sportico нашрлари хабар берди. Ушбу қарор Россиянинг Украинадаги “ҳарбий операцияси” сабабли қабул қилинганлиги айтилмоқда.
Турнир 27 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада дунёнинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев, Андрей Рублев (ATP рейтингида 8-ўрин), Карен Хачанов (26), Аслан Карацев (30) ҳамда Анастасия Павлюченкова (WTA рейтингида 15-ўрин), Дарья Касаткина (26), Вероника Кудерметова (29) ва яна бир неча теннисчи қатнашиши лозим эди.
1 март куни Халқаро теннис федерацияси Россия ва Беларуснинг аъзолигини тўхтатган, бу мамлакатлардаги турнирларни бекор қилган ва уларнинг спортчиларини Дэвис Кубоги иштирокчилари таркибидан чиқариб юборганди.
WTA ва ATP Россия ва Беларус теннисчиларига турнирларда нейтрал мақомда қатнашишга рухсат берди. Буюк Британия Даниил Медведев Владимир Путинни қўллаб-қувватлашдан ёзма равишда воз кечган тақдирда Уимблдонга қўйилиши мумкинлигини билдирди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024