Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Россияни “Азовстал”дан гуманитар йўлак очишга чақирди
Ирина Верешчукнинг сўзларига кўра, комбинатда мингга яқин тинч аҳоли ва 500 нафар ярадор ҳарбий бор.
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Россияни Мариуполдаги «Азовстал» металлургия комбинатидан зудлик билан гуманитар йўлак ташкил этишга чақирди.
«Россияликлардан Мариуполдаги «Азовстал» комбинатидан тезкор гуманитар йўлак ташкил этишни талаб қиламиз! У ерда мингга яқин тинч аҳоли ва 500 нафар ярадор ҳарбий бор. Уларнинг барчасини бугуноқ “Азовстал”дан олиб чиқиш керак», – деди Верешчук.
У жаҳон етакчилари ва халқаро ҳамжамиятни бутун саъй-ҳаракатларни “Азовстал”га қаратишга чақирди.
«Ҳозирда бу гуманитар ҳаракатлар учун ҳал қилувчи нуқта!», - деб таъкидлади у.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувида Мариуполдаги саноат зоналарини штурм қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, уни бекор қилишни буюрганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025