Жаҳон | 15:16 / 21.04.2022
41057
5 дақиқада ўқилади
Харковда жанглар, Киевда дафнлар давом этмоқда, одамлар Гостомелга қайтмоқда. Уруш суратлари
Урушнинг 56-куни ўтди. Мариуполда россияпараст кучлар «Азовстал»ни қамал қилмоқда. Киевс областининг озод қилинган шаҳар ва қишлоқларида электр таъминоти тикланмоқда. Харков областида жанглар кетмоқда.
Урушнинг 56-кунидаги асосий воқеалар
- Чоршанба куни Украина ҳукуматининг Мариуполдан 6 минг тинч аҳоли вакилини эвакуация қилиш бўйича режаси амалга ошмади, Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг маълум қилишича, фақат бир неча ўнлаб кишилар мустақил равишда шаҳарни тарк этиб, Запорожье томонга ўтган. Россия ҳукумати гуманитар амалиёт барбод бўлишида Украина томонини айблаган;
- Етакчи давлатлар, жумладан АҚШ ва Евроиттифоқ давлатлари молия вазирлари Вашингтонда «Катта йигирматалик» йиғилиши чоғида Россия молия вазири Антон Силуанов чиқиш қилаётганида зални тарк этиб, Россиянинг Украинадаги «ҳарбий амалиёти»га норозилик ифода этишди;
- Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли CNN Turk телеканалига берган интервьюсида унинг мамлакати агар санкцияларга қўшилса, Россия ва Украина ўртасида воситачи бўла олмаслигини айтди. У Туркияда Владимир Путин ва Володимир Зеленский учрашувини ўтказиш бўйича таклиф ҳамон ўз кучида эканини таъкидлади;
- Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Киевга кутилмаган ташриф билан келиб, твиттер саҳифасида «Эркин ва демократик Европа юрагида бўлгани» ҳақида ёзди. Зеленский Еврокенгаш раҳбарига «фойдали учрашув» учун миннатдорчилик билдирган ва бу ташриф давомида Россия билан муносабатлардаги янги санкциялар, Украинани ҳарбий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилганини айтган.
- Россия президенти Владимир Путин Кремлда «Россия - имкониятлар мамлакати» ташкилотининг кузатув кенгаши йиғилишини ўтказди, у йиғилиш давомида Россия тез орада Донбассда ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишини таъкидлади, шунингдек яна бир бор Россиянинг «ҳарбий амалиёт»дан мақсади Украина шарқидаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «республикалар»га ёрдам бериш эканини айтди.
Қуйида 20 апрел куни Украинада олинган асосий суратлар.
Киев области
Николаев
Харков
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024