Жаҳон | 14:54 / 23.04.2022
6358
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Украинага боради

Антониу Гутерриш ташриф доирасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба иштирокида ишчи йиғилиши ўтказишни режалаштирган, кейин эса Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади. 

Фото: Anadolu Agency

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 28 апрел куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги хабар берди

Хабарда айтилишича, Гутерриш ташриф доирасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба иштирокида ишчи йиғилиши ўтказишни режалаштирган, кейин эса Украина раҳбари билан учрашув ўтказади. 

Бундан ташқари, Гутерриш Украина халқига гуманитар ёрдамни кўпайтиришни муҳокама қилиш учун БМТнинг минтақадаги тузилмалари вакиллари билан учрашади.

Аввалроқ Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун 26 апрел куни Москвага бориши хабар қилинганди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, у шунингдек, Россия президенти Владимир Путин қабулида бўлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид