Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда телеканаллар Украинадаги вазиятни ёритишда ёлғон маълумотлар бермаслик ҳақида огоҳлантирилди
Қайд этилишича, "Украинадаги низо билан боғлиқ вазиятда телеканаллар ахборотга алоқаси бўлмаган шов-шувли сарлавҳалардан фойдаланган, журналистлар эса асоссиз ва ёлғон маълумотларни тарқатган".
Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий телеканалларга Украинадаги вазият ҳамда Нью-Деҳлидаги элатлараро тўқнашувларни ёритишда нотўғри ва провокацион маълумотлар тарқатишдан тийилишни тавсия қилди. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазирлиги маълум қилди.
"Ахборот вазирлиги хусусий янгиликлар телеканалларига ёлғон маълумотлар ва шов-шувли сарлавҳалардан фойдаланмасликни тавсия қилди. Тавсия хусусан, Россия-Украина низоси ва Деҳли шимоли-ғарбидаги воқеаларга тааллуқли", - дейилади вазирлик томонидан.
Маълумот берилишича, "Украинадаги низо билан боғлиқ вазиятда телеканаллар ахборотга алоқаси бўлмаган шов-шувли сарлавҳалардан фойдаланган, журналистлар эса асоссиз ва ёлғон маълумотларни тарқатган".
Деҳлидаги тўқнашувлар борасида эса "айрим каналлар янгиликларни провокацион сарлавҳалар ва зўравонлик акс этган видеолавҳалар билан трансляция қилган”.
Қайд этилишича, бу элатлар ўртасида нифоқ келиб чиқишига ҳамда тинчлик, қонун ва тартиб бузилишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
20:37 / 27.05.2025