Жаҳон | 13:53 / 24.04.2022
55692
6 дақиқада ўқилади

Одессага ҳужум, метродаги Зеленский ва эрининг жасадини излаётган аёл. Уруш суратлари

Урушнинг 59-кунида Одессага Россия ракеталари келиб тушди — саккиз киши ҳалок бўлган, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Одамлар Украина шаҳарларидан эвакуация бўлиш йўлларини излашда давом этмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский Киевдаги метро бекатида матбуот анжумани ўтказди.

Одессада Россия томони йўллаган зарба келиб тушган кўп қаватли уйдан омон чиққан оила аъзолари. Фото: Тимофей Мельников

Украинадаги уруш: сўнгги маълумотлар

  • Одессада турар жой кварталига ракета зарбаси келиб тушди. Россия шаҳар ҳудудига ракета йўллангани фактини тасдиқлаган, аммо Ғарб қуроллари сақланувчи логистик терминалга зарба йўлланганини айтган;
  • Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Одесса ўққа тутилиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган, жумладан уч ойлик бола ҳам;
  • Шанба куни Зеленский Киевдаги метро бекатларидан бирида матбуот анжумани ўтказди. У қандай ҳолатларда Украина Россия билан музокаралардан чиқишини маълум қилди: агар «Мариуполдаги одамларимиз ўлдирилса» ёки босиб олинган ҳудудларнинг бирортасида референдум эълон қилинса;
  • Шунингдек, Зеленский якшанба куни Киевга АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин ташриф буюришини анонс қилди;
  • Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилиш яна барбод бўлди. Украина ҳукумати бунга россиялик ҳарбийларнинг ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирган. ДХР кучлари эса бунда «Азовстал» заводи ҳимоячиларини айблаган.
  • Луганск областида отишмалар давом этмоқда, Донецкда - туташув чизиғида фаол ҳарбий ҳаракатлар кечмоқда, Мариуполга - авиация зарбалари берилмоқда. Днепропетровск областида темирйўл инфратузилмаси ва саноат корхоналарига учта ракета зарбалари келиб тушди. Бир киши қурбон бўлгани айтилмоқда. Харков областида тун бўйи отишмалар давом этган, уч киши жабрланган. Херсон областида гуманитар ҳалокат ёқасида турган аҳоли пунктларини ўққа тутиш давом этмоқда.

Қуйида Украинада 23 апрел куни олинган асосий суратлар:

Одесса

Бомбардировка оқибатида шикастланган уй биноси. РФ мудофаа вазирлиги ҳужумдан мақсад хорижликлар қуролларининг «йирик партияси» жойлаштирилган «ҳарбий аэродромдаги логистик терминал» бўлганини айтган.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Одессанинг россияликлар зарбасига учраган районини тарк этаётган йигит.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Одесса аҳолиси ўз уйлари олдида. Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳарга ракета зарбалари берилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, жумладан бир оиланинг уч вакили - буви, она ва уч ойлик чақалоқ. Яна 18 киши яраланган.
Max Pshybyshevsky / AP / Scanpix / LETA

Запорожье области

Мирное посёлкасида (Мелитопол райони) Россия назоратига ўтган ҳудудлардан келган аҳоли эвакуация пунктида рўйхатга олишларини кутмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Малая Токмачка қишлоғи аҳолиси доимий зарбаларга қарамай далада ишлашда давом этмоқда. Бу эркак борадиган жойи йўқлиги учун қишлоқдан кетишни истамаган.
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA
Запорожьега Мариуполдан келган аёл. Россиялик ҳарбийлар ишғол этган шаҳарда яна 100 минг атрофида киши қолган.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Киев области

Буғдой даласида портламай қолган ракета.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Зарбага учраган уйлардан бирининг дарвозаси.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Украина президенти Володимир Зеленский Киев метросидаги метро бекатларидан бирига матбуот анжумани учун келмоқда.
John Moore / Getty Images
Аёл Бучада эксгумация қилинган жасадлар ортилган рефрижераторга қараб турибди. У икки ҳафтадан буён эрининг жасадини қидирмоқда — жасадларни кўздан кечириш учун ниқоб ва қўлқоп таққан.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Гостомелда вайрон қилинган уй. Шаҳар урушнинг илк кунларидаёқ бомбаланган — бу ерда стратегик аҳамиятга эга бўлган «Антонов» аэропорти жойлашган. Гостомел апрел ойи бошига келиб россиялик ҳарбийлардан озод этилди
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Харков

Ўт ўчирувчилар Харковда Россия ҳарбийлари зарбаларидан кейин ёнғин чиққан омборхона ҳудудида ишламоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланган шахсни тергов қилиш учун келган украиналик ҳарбий хизматчи.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Артиллерия билан кетаётган украин ҳарбийлари
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Рубежное шаҳри ўққа тутилишидан кейин кўтарилган тутун. Сурат ўн километр масофадаги Привольядан туриб олинган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскдаги бункернинг кириш қисмида турган одамлар.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Блокпостда дам олиш вақтида китоб ўқиётган украиналик аскар
Лисичанскдаги террикон (конлардан чиққан яроқсиз жисмлар уюми) тепасига ўрнатилган Украина байроғи.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари разведка мақсадида қўлланадиган перископ билан
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мариупол

 

Вайронага айланган Мариупол. Шу кунларда россиялик ҳарбийлар шаҳар устидан назорат ўрнатилганини айтишди. «Азовстал» заводи ҳудуди қаршиликнинг сўнгги ўчоғи бўлиб қолмоқда, бу ерда украиналик ҳарбийлардан ташқари тинч аҳоли вакиллари ҳам бор
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли қудуқдан сув чиқариб олмоқда
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Мариупол ўққа тутилиши оқибатлари. Президент Зеленскийнинг сўзларига кўра, шаҳардаги биноларнинг 95 фоизи яксон этилган
Петр Ковалев / ТАСС

 

Мавзуга оид