Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
Жиззах вилоятининг бир нечта туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келди ва оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари зарарланди.
Сирдарё вилояти аҳолиси номидан юзага келган кўнгилсиз ҳолатидан жабр кўрган Фориш халқига кўмак бериш мақсадида турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари карвони йўлга чиқди.
Ушбу хайрли ишга вилоятнинг кўплаб фаоллари, депутатлар, тадбиркор-у ишбилармонлар ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшди.
«Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга ‘Сардоба’ сув омборида юзага келган кўнгилсиз шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар юртдошларимизни, биринчилардан бўлиб олижаноб жиззахликларни ҳам Сирдарё томон элтганди», — дейилади Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарида.