Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Днестрбўйидаги давлат хавфсизлик вазирлиги биносида қатор портлашлар содир бўлди
Бинонинг олд қисмига зарар етган. Дастлабки тахминга кўра, унга гранатомётдан ўқ узилган.
Тан олинмаган Днестрбўйи Молдова республикаси давлат хавфсизлик вазирлиги биносида камида учта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, бинонинг олд қисмига зарар етган. Республика махсус хизматлари бино яқинидан номаълум жисм топган.
«Бинога гранатомётдан ўқ узилган деган тахмин мавжуд», — деб ёзган газета мухбирлари.
Расмий Тираспол ҳозирча бу борада изоҳ бермаган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар борасида ҳам маълумот йўқ.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025