Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ва Нижегород вилоятлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди
Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тошкентда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Навоий вилоятидан 30 дан ортиқ саноат корхонаси ўзларининг 100 дан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Ҳокимлик ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, кўргазманинг илк кунида Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган. Унда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.


Музокаралар якунида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳамда Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин томонидан иккала ҳудуд ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Меморандумга кўра вилоятлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025