Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоевнинг «мустақил Қозоғистон асосчиси» мақоми Конституция билан белгилаб қўйилади
Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини 2019 йил мартда топширганди.
Қозоғистон Конституциясига тузатишлар киритиш билан шуғулланаётган ишчи гуруҳ мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга «мустақил Қозоғистон асосчиси» мақоми берилиши имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти — у мустақил Қозоғистон асосчиси, яъни бу мақом белгилаб қўйилади. Бу мақом катта аҳамиятга эга, чунки бу хизматлар, бу факт Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилади», — деди ишчи гуруҳ аъзоси Ермек Абдрасулов.
Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини 2019 йил мартда топширганди.
2022 йил январдаги тартибсизликлардан сўнг Қозоғистон парламенти Назарбоевни Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025