Жамият | 14:17 / 25.04.2022
13556
2 дақиқада ўқилади

“Соғлик энг бебаҳо неъмат экан” — шифокор йигит шифо топиш учун мураккаб операцияга муҳтож

Хайрулло Дадабоев Андижон давлат тиббиёт институтининг 3-курсида таҳсил олади. Шифокор бўлиб, хасталар дардига даво топишни орзу қилган 22 ёшли йигитнинг ўзи оғир касалликка чалинди. У сурункали буйрак етишмовчилиги сабабли ҳафтада уч маротаба диализ муолажалари олади. Хайруллонинг ҳаётини фақатгина буйрак кўчириш операцияси билан сақлаб қолиш мумкин. Жигарининг ёш умри завол топмаслиги учун аммаси унга ўз буйрагини беришга тайёрланмоқда.

“Икки ўғлим бор, ўзим ҳамшира бўлиб ишлайман. Лекин ҳозир кенжа ўғлимнинг соғлиги ёмонлашгани туфайли ишлашга имконим йўқ. Катта фарзандим ишлаб турибди.

Яхши ниятлар билан ўқитаётгандик, бу дард яширин ҳолда бўлгани учун билмаган эканмиз”, — дея ўкинади беморнинг онаси Маҳфузахон Йўлдошева.

Хайрулло ҳозир умрининг айни авж палласини хасталик чангалида ўтказаётганидан, яқинларини изтиробга қўяётганидан сиқилаётганини айтади: “Инсон учун соғлик энг бебаҳо неъмат экан. Бу мени яқинларимнинг, саломатлигимнинг қадрига етишга ўргатди. Оғриганимдан бери улар мен билан бирга, яқинларимга раҳмат дейман”.

Беморлар дардини, азобларини бугун соғлом ҳаёт гаштини сураётганда билмаслик мумкин. Аммо уларга чўзилган ёрдам қўллари шундай ҳолатга тушмаслик учун савоб кўприги бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Хайрулло Дадабоевга оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 1701 1317 3604 акаси Ҳабибулло Дадабоев номида

Бевосита учрашиш истагида бўлганлар учун бемор манзили: Андижон вилояти, Избоскан тумани, “Ботиробод” МФЙ, Мангулик кўчаси 48-уй.

Мавзуга оид