Ўзбекистон | 16:02 / 26.04.2022
13788
2 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Отабек Чориев божхона қўмитасига қайтди.

Фото: Kun.uz

Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда телеграмдаги Нигоҳ канали хабар бермоқда.

Отабек Чориев 1974 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган, 1996 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

1996 йилдан Давлат божхона қўмитаси тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, қўмитанинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи бўлган, божхона хизмати полковниги унвонига эга.

2021 йил апрель ойида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Отабек Чориев 2005 йилда «Шуҳрат» медали, 2020 йилда «Мардлик» орденлари билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрелидан буён божхона қўмитаси раиси ўринбосари бўлган Ўткир Қодиров 2022 йил апрелида Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид