ИИВ Қорақалпоғистонда бир гуруҳ қизлар ўзлари тенги қизни дўппослаб, самосуд қилишганига изоҳ берди
Нукусда бўлган воқеада 5 нафар қиз битта қизни ўртага олиб, дўппослаган. “Самосудчи қизлар” дарҳол топилган.
Ижтимоий тармоқда бир гуруҳ қизлар ўзлари тенги қизни дўппослаб, самосуд қилишгани акс этган видео тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Kun.uz’га видеода акс этган ҳолат шу йилнинг март ойида Нукус шаҳрида юз берганини маълум қилганди.
Кейинроқ Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳолат ҳақида батафсил маълумот берди. Маълум қилинишича, юқоридаги ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ томонидан тезкор суриштирув олиб борилган.
Унда фуқаро Л.А.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра, 2022 йилнинг 7 март куни соат тахминан 21:00 лар чамасида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.С., Ж.Д., K.A., M.Д. ҳамда Хўжайли туманида яшовчи Б.Г.лар билан ўзаро гап талашиб қолишган. Ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаган ва бунга чидай олмаган Л.A. С.Ю. билан жанжаллашган вақтида С.Ю.нинг ёнидаги танишлари ушбу жанжалга қўшилиб, Л.A.ни уриб дўппослаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин Нукусда талончилик жиноятларини содир этган 13 нафар шахс қўлган олинганди.
Мавзуга оид
15:27 / 10.07.2024
Самарқандда боғдан олма ўғирлаган болаларни жазолаган эркакнинг ўзи ҳам “самосуд” қилинди
07:29 / 09.07.2024
Тошкентда бир йигитни «самосуд» қилиб, машинада олиб кетганлар ушланди
12:12 / 20.05.2024
Самарқандда ўқувчи севги изҳор қилгани сабаб “самосуд” қилинди
18:25 / 29.08.2023