Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:21 / 26.04.2022
33076
5 дақиқада ўқилади
Одессада баррикадалар, Донбассда россияликлар ҳужумига тайёргарлик. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 61-куни ўтди. БМТ тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар сони бўйича ўз маълумотини янгилади — 2665 киши. Мариуполда яна бир тинч аҳоли вакиллари оммавий кўмилган биродарлик қабри топилди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Биринчи каналга берган интервьюсида «ядро урушининг реал хавфи» ҳақида огоҳлантирди.
Макс Кириловский / ТАСС
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Россиялик ҳарбийлар шарқ ва жанубда илгарилашда давом этмоқда, аммо украиналик ҳарбийлар сўнгги кунда фронт чизиғида сезиларли ўзгариш бўлмаганини маълум қилишган.
- БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Украинада тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ маълумотларини янгилади. Ташкилот ҳисоб-китобларида 2665 кишининг ўлими қайд этилган, шундан 195 нафари - болалар. 3053 киши яраланган. Украина томони маълумотларига кўра, Мариуполнинг ўзида 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, бутун мамлакат бўйлаб жами 217 бола уруш қурбонига айланган.
- Британия мудофаа вазирлиги Россия уруш бошидан буён 15 минг атрофидаги ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди.
- Польша бош вазири Матеуш Моравецкий мамлакат Украинага танкларини юборганини тасдиқлади. Аммо қанча танк жўнатилганига аниқлик киритмади.
- Германиядаги концерн эса ҳукуматдан Украинага 88 та Leopard 1A5 русумли танкларни жўнатиш бўйича расман рухсат сўраган.
- Американинг Германиядаги базасида 40 мамлакат мудофаа вазирлари Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.
- Россиянинг Белгород области губернатори чегарадаги Нехотеевка, Журавлевка ва Головчино қишлоқлари ўққа тутилганини хабар қилди.
Қуйида Украинада 25 апрел куни олинган суратлар.
Одесса
Anastasia Vlasova / Getty Images
Anastasia Vlasova / Getty Images
Киев ва Киев области
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexey Furman / Getty Images
Харков
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
AP Photo/Felipe Dana
AP Photo/Felipe Dana
Донбасс шимоли
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
14:51 / 16.09.2024