Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда пора эвазига МЧЖга ҳисобланган 64 миллион сўм зарарни ўчирмоқчи бўлган электр тармоқлари муҳандиси ушланди
Туман электр тармоқлари муҳандиси 3 миллион сўм эвазига корхонага ҳисобланган 64 миллион сўм ва далолатномани йўқ қилиб бермоқчи бўлган.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Гулистон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, туман электр таъминоти корхонасининг истеъмолчилар билан ишлаш сектори муҳандиси И.Т. “Ж.Ф.” МЧЖга қарашли бинода электр тармоғига ноқонуний улангани ҳолати бўйича аниқланган 64 миллион сўм зарарни ҳамда далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 3 миллион сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарё туманида 2,5 миллион сўм эвазига тадбиркорнинг 5 миллион сўм қарзини ўчириб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланганди.
Мавзуга оид

14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

22:52 / 20.05.2025