Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди
Янги ташкил этилган Туризм ва маданий мерос вазирлиги раҳбари Азиз Абдуҳакимовга уч нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бахтиёр Ибрагимов туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, у Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.
Нусратилла Зикриллаев туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими бўлган.
Ботиржон Шаҳриёров 2021 йил майидан буён туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралида Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилган, Спортни ривожлантириш вазирлигига Адҳам Икромов, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, 2021 йил апрелидан буён туризм ва спорт вазири бўлган (ундан аввал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари) Азиз Абдуҳакимов эса Туризм ва маданий мерос вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
17:25 / 07.03.2025
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси тайинланди
20:52 / 31.01.2025
Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди
16:12 / 20.12.2024