Мянма собиқ бош вазири беш йилга озодликдан маҳрум этилди
76 ёшли Нобел мукофоти лауреатига нисбатан коррупция бўйича ўндан ортиқ жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Picture Alliance
Мянма суди мамлакат собиқ бош вазири Аунг Сан Су Чжини коррупцияда айблаб беш йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
76 ёшли Нобел мукофоти лауреатига нисбатан коррупция бўйича ўндан ортиқ жиноят иши қўзғатилган. Бу биринчи ҳукм бўлиб, Су Чжи ҳар бир айблов бўйича 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Аунг Сан Су сиёсатчиларнинг биридан пора сифатида олтин ва 600 минг доллар олгани тўғрисидаги айбловларни рад этмоқда.
Аунг Сан Су Чжи бир неча ой аввал бошқа айбловлар бўйича олти йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Мавзуга оид

21:24 / 25.04.2025
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди

20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди

15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

10:23 / 03.04.2025