Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:21 / 28.04.2022
10014
2 дақиқада ўқилади
1 майдан бошлаб поликлиникаларда болалар бўлими ташкил этилади
Президентнинг “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
- Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биносини янгидан қуриш орқали Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери”;
- янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;
- 2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;
- туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари;
- Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари.
Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:18 / 22.05.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
10:56 / 24.04.2025