Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия парламенти Украинага оғир қуроллар етказиб берилишини маъқуллади
Бундестаг қарорида таъкидланишича, Украинага оғир қуролларни етказиб бериш Германия мудофаа салоҳиятига путур етказмаслиги лозим.
Германия бундестаги депутатларнинг Украинага оғир қуроллар етказиб бериш тўғрисидаги таклифини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади.
Парламент қарорида бундестаг Германия ҳукуматини "Украинага зарур техникани етказиб беришни давом эттириш ва имкон борича тезлаштириш ҳамда оғир ва мураккаб тизимли қуроллар етказишни кенгайтириш"га чақирган.
Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, бу техникаларни Украинага етказиб бериш Германия мудофаа салоҳиятига путур етказмаслиги лозим.
"Германия бундестаги Россиянинг Украинага қарши шафқатсиз урушини кескин қоралайди. Россия ўз ҳаракатлари билан халқаро ва гуманитар ҳуқуқни қўпол тарзда бузди ва Европадаги тартибни буткул издан чиқаришга уринмоқда", - дейилади бундестаг қабул қилган ҳужжатда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025