Жаҳон | 14:49 / 28.04.2022
10769
1 дақиқада ўқилади

Канада парламенти Украинадаги воқеаларни геноцид деб атади

Қайд этилишича, «тизимли ва оммавий ҳарбий жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятлар тўғрисида аниқ ва етарли далиллар мавжуд».

Фото: REUTERS/Zohra Bensemra

Канада парламенти жамоатчилик палатаси Украинадаги воқеаларни геноцид деб тан олувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди, деб хабар берди CBC.

Резолюцияда айтилишича, «тизимли ва оммавий ҳарбий жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятлар тўғрисида аниқ ва етарли далиллар мавжуд».

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат ҳукуматни Россияга нисбатан янада кескин чоралар кўришга ундашга қаратилган. Резолюция мажбурий тусга эга эмас ва Оттавага қандайдир чоралар кўриш мажбуриятини юкламайди. 

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги воқеаларни геноцид деб атаганди.

Кейинчалик Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Байденнинг сўзлари унинг шахсий фикри эканлигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид