Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одессадаги дафн маросими, донбассликларнинг бункерлардаги ҳаёти. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 63-куни ўтди. Одессада 23 апрел кунги ҳужум қурбонлари билан видолашув маросими ўтказилди. Россия Запорожьедаги позициясини яхшилашга уринмоқда, аммо йўқотишларга учрамоқда. Донбассда жанглар давом этмоқда. Украина томони Россияни Северодонецкдаги шифохонани ўққа тутиш ва Донецк областидаги Авдеевка шаҳрида фосфорли қурол қўллашда айблади. «Медуза» маълумотига кўра, май ойи ўрталарида ДХР ва ЛХР Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказмоқчи, Херсон областида эса — ХХР ташкил этилиши режалаштирилган.
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Владимир Путин яна бир бор урушга учинчи томон аралашувига жавобан ядро қуроли қўллаш имкониятига шама қилди. «Агар кимлардир содир бўлаётган воқеаларга ташқаридан аралашишни кўзлаётган бўлса, билиб қўйишсин – улар бизга стратегик тусда хавф уйғотган бўлади. Бизнинг жавобимиз яшин тезлигида бўлади. Бунинг учун ҳеч ким мақтана олмайдиган ускуналарга эгамиз», дея таҳдид қилди у.
- Ғарб мамлакатлари Россиянинг Донбассдаги юришлари жуда секинлик билан олиб борилаётгани ва Украина россиялик ҳарбийларга самарали ва шиддатли қаршилик кўрсатаётганига эътибор қаратмоқда. Асосий ҳарбий ҳаракатлар Донецк ва Луганск областларида кузатилмоқда, аммо Харков ўққа тутилаётгани ҳамда Запорожье ва Херсон областларида ҳам жанглар кетаётгани ҳақида хабарлар бор.
- Херсон шаҳрини эгаллаган россиялик ҳарбийлар митингни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатган. Украина ҳукуматига кўра, Россия шаҳарда «Херсон халқ республикаси» ташкил этиш тўғрисида референдумга тайёрланмоқда. Херсон шаҳрида тунда бир неча портлашлар кузатилди. Россия давлат нашрларига кўра, украинларнинг зарбалари нишони 20 апрелдан буён Россия телеканалларини эфирга узатаётган телеминора бўлган. Украина томони ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади.
- «Газпром» Польша ва Болгарияга газ етказиб беришни тўхтатди, бунга ушбу давлатлар ёнилғи учун тўловни рублда амалга оширишга рози бўлмагани сабаб қилиб келтирилган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Москванинг бу қарорини «шантаж инструменти» деб атади ва Россия билан газ учун ҳисоб-китоб рублда амалга оширилиши Евроиттифоқ қўллаган санкцияларга зид эканини эслатди. Германия Россия энди ишончли етказиб берувчи ҳисобланмаслиги туфайли бу давлатдан харид қилинадиган газ ҳажмини қисқартирмоқчи. Евроиттифоқ кейинги ҳафтадаёқ Россиядан нефт импортини тақиқлаши кутилмоқда.
- Украинада уруш бошланганидан буён ўтган икки ойда Россия қазиб олинадиган энергия ресурсларини ЕИ мамлакатларига сотиш орқали даромадларини икки баравар оширган. Финландиядаги CREA тадқиқотлар маркази маълумотига кўра, етказиб бериш ҳажми камайган бўлса-да, нархлар ошиши ҳисобига Москва ушбу маҳсулотлари савдосидан 62 млрд евро атрофида даромад кўрган. Асосий харидор Германия.
- АҚШнинг халқаро адлия бўйича махсус вакили Бет ван Шаакнинг БМТга маълум қилишича, Қўшма Штатлар Донецк яқинида таслим бўлишга уринган украиналикларни рус ҳарбийлари отиб ўлдиргани ҳақида ишончли маълумотларга эга.
- Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс россиялик ҳарбийлар Украинада босиб олган ҳудудларидан, жумладан Қримдан ҳайдаб чиқарилиши керак. Унинг сўзларига кўра, Ғарб ўз иқтисодий қудратини келажакда бу каби тажовузлар такрорланмаслиги учун йўналтириши керак.
- Россиянинг Украина билан чегарадош бўлган қатор ҳудудларида, жумладан Белгород областидаги ҳарбий омборхонада портлашлар рўй берган. Белгород шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк кейинги ҳафтадан РФнинг чегарадаги ҳудудларини «демилитаризация» қилиш жадаллиги сезиларли даражада ошишини айтди.
Қуйида Украина ҳудудларида 27 апрел куни олинган суратлар:
Чернигов области
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожье области
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Chris McGrath / Getty Images
Херсон
AP Photo/Olexandr Chornyi
AP Photo/Olexandr Chornyi
AP Photo/Alexei Alexandrov
Харков
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Carolyn Cole / Los Angeles Times / Getty Images
Донбасс шимоли
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар
15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар
14:51 / 16.09.2024