Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг илк кунини аниқлаш мақсадида Шаввол ҳилоли кузатилмоқда
Ўзбекистонда таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади ва Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди.
Мавзуга оид

19:36 / 27.02.2025
Рамазон ойининг бошланиши 1 мартга тўғри келади

19:00 / 26.04.2022
Президент ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олиши ҳақида гапирди

06:31 / 13.05.2021
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!

20:03 / 12.05.2021