Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон, Озарбойжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Душанбеда учрашув ўтказади
Арманистон, Озарбойжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян, Жайҳун Байрамов ва Сергей Лавров 13 май куни Душанбеда МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Арманистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
"Вазир Мирзоян Россия томонининг 13 май куни Душанбеда МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасида Арманистон, Озарбойжон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашувини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирди", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Россия ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро мулоқот давомида уч томонлама баёнотларда кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини муҳокама қилган.
“Шунингдек, улар Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги делимитация ва чегара хавфсизлиги бўйича комиссия ташки этилишини муҳокама қилди", - дейилади Арманистон ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025