Жаҳон | 15:31 / 29.04.2022
11533
1 дақиқада ўқилади

Пекинда коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли мактаб ва боғчалар ёпилди

Ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар заруратсиз Пекинни тарк этмаслик ва кўпчилик бўлиб тўпланмасликка чақирилди. 

Фото: AFP/Getty Images

Пекин ҳукумати шаҳарда коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли барча боғча ва мактабларни ёпмоқда, деб хабар берди China Daily.

Пекин таълим комиссияси вакили Ли Ининг сўзларига кўра, барча болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактаблар май байрамлари олдидан режадагидан бир кун аввал ёпилади. Уларнинг қачондан иш бошлаши бўйича қарор эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинади. 

Ли И шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларни заруратсиз Пекинни тарк этмаслик ва кўпчилик бўлиб тўпланмасликка чақирди.

Маълумотларга кўра, ўтган суткада Пекинда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 53та, мамлакат бўйича эса 5659та янги ҳолат аниқланган.

Мавзуга оид