Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Самарқанд шаҳар бўлими бош мутахассиси 35 минг доллар билан ушланди
Самарқанд вилоятида МЧЖга қарашли ерни сотмоқчи бўлган бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, вилоят тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси Ж.Ш. фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унга Нуробод туманидаги “Q.D.” МЧЖга қарашли 78 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 135 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 35 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025