Ўзбекистон | 08:18 / 30.04.2022
4698
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”;
  • Жиззах вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
  • саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Жиззах вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 
Комплекс дастурга асосан Жиззах вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,4 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 3,2 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,2 бараварга оширилади.

Мавзуга оид