Ўзбекистон | 07:45 / 30.04.2022
4550
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади

Фото: Kun.uz

Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 1 май соат 24.00 дан 2 май 7.00 га қадар қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Олмазор тумани:

  • “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача;
  • "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:

  • “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
  • “Кох-ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

  • “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;
  • "Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача;
  • “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:

  • “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача;
  • “Ҳазрати Умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

  • “Минор” масжиди олдидаги  КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
  • “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

  • “Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Чўпонота чорраҳасигача. 

Яшнобод тумани:

  • “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

  • “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача.

Сергели тумани:

  • "Қуддус Шариф" масжиди олдидаги Қипчоқ кўчаси - Янги Сергели - Қипчоқ чорраҳасидан Қипчоқ - Хонобод чорраҳасигача
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид