Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тайинланди
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларга тайинланди.
Сарвар Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири этиб тайинланди.
У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
Нодир Дўсматов Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири этиб тайинланди.
У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимига ҳам мудир тайинланди.
Нодир Қосимов Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025