Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mirabad Avenue 3, 4 ва 5 май кунлари янги ҳовли-боғ тақдимотига таклиф этади
Мана шу кунларда барча хоҳловчилар резиденциянинг B блокидаги ҳисоб бўйича учинчи қуриб битказилган ҳовли-боғига ташриф буюриши мумкин бўлади. Фарзандларингиз билан келишингиз, ўйин майдончасида ўйнашингиз, дам олиш масканида ҳордиқ чиқаришингиз, шунингдек А блокда майдони 120 сотих бўлган, яқинда фойдаланишга топширилган ҳовли-боғга ташриф буюришингиз мумкин.
Mirabad Avenue жамоаси муқаддас Рамазон ҳайити билан табриклайди ва сизларни А ва B блокларидаги ободонлаштирилган ҳовли-боғларига ташриф буюришга таклиф қилади. Ҳар бир ҳовли-боғ автомашиналардан холи, ободонлаштирилган, сунъий сув ҳавзалари ва шаршаралар билан ҳайратда қолдиради – айниқса, иссиқ ёз кунларида бу ерда вақт ўтказиш ёқимли бўлади.

Куни кеча B блокида қурилиш ишлари якунланди. Ушбу блокдаги ободонлаштирилган ҳовли-боғнинг майдони 45 сотихни ташкил этади. Тез орада аҳоли ихтиёрида фаровон яшаш учун дам олиш зонасидан ташқари, шинам дам олиш жойи ва ўйин майдончаси, қаҳвахона ва чақалоқларга энага хизматига эга болалар ўйин майдончаси ҳам фойдаланишга топширилади.

А блокидаги ҳовли-боғ Mirabad Avenue резиденциясидаги энг катта боғ ҳисобланади. Унинг умумий майдони 120 сотих бўлиб, лойиҳа устидаги ишлар 3 йил давомида амалга оширилди. А блокидаги ёпиқ ҳовли-боғ ҳудудида аҳоли қуйидагилардан фойдаланишлари мумкин:
- қулай мебел ва электр таъминоти модуллари билан жиҳозланган икки даражали дам олиш майдони, ҳам дам олиш учун, ҳам очиқ ҳавода ишлаш учун идеал;
- болалар учун ўйин майдончаси;
- қуруқ фавворалар зонаси;
- югуриш йўлаклари.

Бундан ташқари, тез орада А блокининг аҳолиси қуйидагилардан фойдаланишлари мумкин:
- чақалоқларга қараш хизматига эга болаларни ривожлантириш клуби;
- аҳоли учун қаҳвахона;
- оилавий байрамлар учун ресторан;
- фитнес-зал.

3, 4 ва 5 май кунлари Mirabad Avenue резиденцияси барчани ободонлаштирилган ҳовли-боғларга таклиф қилади. B блокида меҳмонларни лимонад бари, шунингдек, сунъий сув ҳавзалари ва шаршаралар билан ободонлаштирилган пиёда майдони кутмоқда. Бу фотосессиялар учун жуда ажойиб жой ҳисобланади.
Лойиҳа кўламини ўз кўзингиз билан кўриш учун Mirabad Avenue резиденциясига ташриф буюринг!
Батафсил маълумот учун савдо офисимизга ташриф буюришингиз ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+998) 78-150-22-22.
Савдо офисининг манзили: Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.
Телеграм чатбот: t.me/mirabad_avenue_bot
Телеграм канали: t.me/mirabad_avenue
Instagram: @mirabad_avenue
Facebook: fb.com/mirabad.avenue
Сайт: mirabad.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 11.03.2024
Mirabad Avenue резиденцияси охирги 20 хонадонга 20% чегирма эълон қилади
16:58 / 12.02.2024
Mirabad Avenue резиденциясидаги қишки акция тугашига икки ҳафта қолди
17:00 / 10.01.2024
Mirabad Avenueʼда 24% чегирма амал қилмоқда
16:59 / 11.12.2023