Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ўзбекистон билан 15 кунлик регистрация ҳақидаги келишувни имзолади
Аввалроқ Россия ИИВ янги қоидалар Россияга келаётган ўзбекистонликлар сонининг кўпайишига олиб келмаслиги ва миграция назорати самарадорлигини пасайтирмаслиги ҳақида маълум қилган.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кирган кунидан бошлаб 15 кун ичида мажбурий рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди. Худди шу қоида Ўзбекистонга кирувчи россияликларга ҳам тегишли бўлади.
Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги мазкур келишув 2021 йил 21 майда Москвада ва ўша йил 17 июнда Тошкентда имзоланган. Аввалроқ ҳужжат Россия Федерациялар кенгаши томонидан ратификация қилинган эди.
Россия ҳукумати келишувнинг амалга оширилиши келаётган фуқаролар сонининг сезиларли даражада ошишига ва миграция соҳасидаги назорат самарадорлигининг пасайишига олиб келмаслигини қайд этди.
Россияда ҳозирги кунда регистрациядан ўтишдан озод қилишнинг 15 кунлик муддати Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига тегишли.
Ўзбекистонликлар учун Россияда бундай муддат етти кун, Ўзбекистонда россияликлар учун уч сутка билан чегараланганди.
Бундан олдин Россияда Ўзбекистон фуқароларининг 15 кун ичида регистрациядан ўтиши тўғрисидаги талаб бекор қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025