Ўзбекистон | 09:39 / 02.05.2022
4307
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўриндиқ ва чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича таклифлар тўплашни бошлади

Ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутиси учун жойларни таклиф қилиш имконияти бор.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси пойтахтнинг турли манзилларида ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатишни режалаштирган. 

«Xalq Nazorati» порталининг махсус бўлимида шаҳар аҳолисидан ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш учун манзиллар бўйича таклифлар тўпланмоқда.

Ўриндиқ/чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш учун ариза бериш учун икки босқичдан ўтиш керак:

  • таклиф қилинаётган жойнинг фотосурат(лар)ини юборинг; 
  • шаҳар харитасида жойни белгиланг ва локацияни юборинг.

Таклиф шаҳарда яшовчиларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда инобатга олинади. Ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутилари энг керакли жойларда ўрнатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид