Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Шарм-ал-Шайх ўртасида мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда
Мисрдаги курорт шаҳарга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Жорий йил 7 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Миср ҳудудлари ўртасидаги мунтазам қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент – Шарм-ал-Шайх – Тошкент янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта шанба кунлари амалга оширилади.
Авиақатновлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:00 (Тошкент вақти);
- Шарм-ал-Шайхга етиб бориш: 11:50 (Шарм-ал-Шайх вақти);
- Шарм-ал-Шайхдан жўнаб кетиш: 13:20 (Шарм-ал-Шайх вақти);
- Тошкентга етиб бориш: 21:30 (Тошкент вақти).
Бундан олдин Тошкент ва Батуми ўртасида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025