Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон мухолифати Ереван марказий кўчаларини тўса бошлади
Мухолифат ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Мухолифат фаолларидан иборат гуруҳлар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб Еревандаги марказий кўчаларни тўса бошлади.
"Бизда ҳукумат билан музокаралар ўтказиш учун битта мавзу бор – ҳукуматнинг тезда истеъфога чиқиши", - деди парламент вице-спикери Ишхан Сагателян.
Арманистон миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Артур Ванецян бошчилигидаги мухолифат фаолларидан ташкил топган яна бир гуруҳ мамлакат ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида тўпланди.
Мухолифат Ереван марказидаги Франция майдонида катта митинг ўтказишни режалаштирмоқда.
Парламент вице-спикери Ишхан Сагателян 25 апрелдан бутун Арманистонда тўхтовсиз норозилик намойишлари бошланишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025