Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил президенти Лавровдан яҳудийлар ҳақидаги сўзлари учун узр сўрашни талаб қилди
Ицхак Герцогнинг сўзларига кўра, у Сергей Лавровнинг баёнотини қайта-қайта ўқиб чиққан ва бунга ишона олмаган.
Исроил президенти Ицхак Герцог Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг нацистлар Германияси раҳбари Адолф Ҳитлернинг келиб чиқиши яҳудий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Исроил президенти Россия вазирининг узр сўрашини кутаётганини айтди.
«Вазиятни ўнглаш тўғри иш бўлади, узр сўраш жуда зарур», - деди у.
Герцогнинг сўзларига кўра, у Лавровнинг баёнотини қайта-қайта ўқиб чиққан ва бунга ишона олмаган.
«Аввалига бу сўзларни Россия ташқи ишлар вазири айтганига ишона олмадим. Бу сўзлар менда ғазаб ва нафрат уйғотди", – деди Исроил президенти.
Шу билан бирга, Герцог Лавровнинг баёноти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга путур етказмайди деб ҳисоблашини билдирди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Италиянинг Mediaset телеканалига берган интервюсида Адолф Ҳитлерда яҳудий қони бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг бу сўзларидан сўнг Исроилдаги рус элчиси ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025