Жаҳон | 14:57 / 04.05.2022
39517
6 дақиқада ўқилади

Киевдаги митинг ва Мексикага борган украин қочқинлари. Уруш суратлари

Россия босқинининг 69-кунида Запорожьега Мариуполдан, шу жумладан «Азовстал» комбинати ҳудудидан эвакуация қилинганлар етиб келди. Шу билан бир вақтда россиялик ҳарбийлар «Азовстал»га зарбалар беришни давом эттирмоқда (у ерда ҳали ҳам тинч аҳоли вакиллари бор). РФ мудофаа вазирлиги буни украин ҳарбийлари сукунат режимидан фойдаланган ҳолда ўт очиш нуқталарига чиқишгани билан изоҳлаган. Украинанинг қатор регионларига ракета зарбалари берилди: Лвовда учта электр подстанцияси ўққа тутилди, Кировоградск, Днепропетровск ва Карпаторти областларида — темирйўл инфратузилмаларига зарбалар берилган.

Мехико Сити яқинидаги лагерда фарзанди билан турган украиналик аёл. AP Photo/Marco Ugarte 

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Ўтган тунда Украинанинг бир қанча областларида аҳоли пунктларини миномётлар ва ракеталар билан ўққа тутиш давом этди. Украина қуролли кучларига кўра, сешанба куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Украинанинг турли ҳудудлари бўйлаб «20 га яқин» қанотли ракеталар учирган ва камида бешта темирйўл станцияларини нишонга олган.
  • Президент Володимир Зеленский шаҳарларга йўлланаётган зарбалар сони ортаётганига муносабат билдириб, Россия шу тариқа «ожизларча қасд олаётгани»ни айтди.
  • Британия ҳарбий разведкаси хабар беришича, Россия қўшинлари Изюм жанубида Краматорск ва Северодонецкка юриш қилиш учун қайта гуруҳланмоқда, аммо ҳозирча украинлар мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти.
  • Евроиттифоқ чоршанба куни Россия нефтига эмбарго киритиш муддати бўйича аниқ қарорга келиши кутилмоқда.
  • Мариуполдаги «Азовстал» комбинати ҳудудига ҳужумлар тунда ҳам давом этган.
  • Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Попасная учун жанглар давом этаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ўтган кун давомида шаҳарга штурм билан киришга уринган. Попасная учун март ойидан буён шиддатли жанглар олиб борилмоқда.
  • Беларус қуролли кучларида «жавоб қайтариш кучларини тўсатдан текшириш» бошланди. Ушбу кенг қамровли текширувнинг мақсади «ходимларнинг инқирозли вазиятлар юзага келиши мумкин бўлганда тез жавоб беришга тайёрлиги ва қобилиятини баҳолашдир».

Кривой Рог 

Украина армияси кўнгиллиси Валерий Кривой Рогда зирҳли нимча тақиб кўрмоқда. Валерий — Украина шарқидаги можаро фахрийси. У тез орада кўнгилли сифатида фронтга йўл олади. Зирҳли нимча ва ҳарбий формани Валерийга Кривой Рогдаги ертўлада ишлаётган «Фазенда» кўнгиллилар гуруҳи тақдим этишди.
John Moore / Getty Images
Фронт чизиғидаги районлардан эвакуация қилинганлар Кривой Рог вокзалига келишмоқда. Улар бу ердан Украина ғарбига, эҳтимол хорижга ҳам кетиши мумкин.
John Moore / Getty Images

Чернигов области 

Слобода қишлоғи аҳолиси қишлоқ кенгаши биноси олдида ўтирибди, атрофда россияликларнинг яксон бўлган танки.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Чернигов аҳолиси ўққа тутилган бино ичидан яроқли буюмларини олиб чиқмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Турар жой биносида вайрон бўлган квартира. Фото: Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Буда қишлоғида яшовчи 61 ёшли аёл журналистларга унинг уйидан қолган харобани кўрсатмоқда.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA

Киев шаҳри ва Киев области 

Бир ой давомида россиялик ҳарбийлар ишғолида бўлган Термаховка қишлоғи аҳолиси ёниб кетган ҳарбий техника олдидан ўтмоқда.
Anastasia Vlasova / Getty Images
Киевда дунё етакчиларидан Мариуполдаги тинч аҳоли вакиллари ва украин ҳарбийлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак ташкиллаштириш талаби билан митинг ўтказилди. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Северодонецк

Луганск области маъмурий маркази Северодонецкда уруш даврида бошпанага айланган диний маросим хизматлари офиси олдида турган кекса ёшли аёллар.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Шаҳар шифохонасида онасига ёрдам кўрсатилаётган вақтда уни кутиб турган 11 ёшли қизи.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Краматорскдан эвакуация вақтила бир-бирини қучаётган кишилар. Фото: AP Photo/Andriy Andriyenko
Келиб чиқишига кўра украин бўлган Америка фуқароси Михаил Пастенак ва унинг украиналик севгилиси Мазиана Ҳижозишин Мехико Сити яқинидаги Изтапалапада жойлашган Утопия Парк лагерида. Пастенак Ҳижозишин Қўшма Штатларда қочқин мақомини олишини тезлаштиришга ёрдам бермоқда. Фото: AP Photo/Marco Ugarte

Мариупол

Мариупол кўчаларидан бирида чиқиндилар уюми. Фото: Пётр Ковалёв / ТАСС
Ильич номидаги металлургия комбинати автотураргоҳи. Фото: Пётр Ковалёв / ТАСС

Лвов

Украина жануби ва шарқидан, жумладан Мариуполдан эвакуация қилинганлар олиб кетилаётган автобус деразасидан қараётган бола. Автобус Лвовдан Полша Пшемислга йўл олмоқда. Фото: Leon Neal / Getty Images
Россия ракета зарбаларидан кейин кўтарилган тутун. Шаҳар мэри Андрей Садовий зарбалар оқибатида камида икки киши жабрлангани ва бир неча электр подстанциялари шикастлангани, айрим районлар электр таъминотидан узилгани ҳақида хабар берган.
Leon Neal / Getty Images
Ўт ўчирувчилар Россия ракета зарбаларидан жабрланган электр подстанциясида ишламоқда
Andrii Gorb / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳаво тревогаси чоғида бомбапанагоҳда ўтирган болалар
Leon Neal / Getty Images

Мавзуга оид