Жаҳон | 10:46 / 04.05.2022
35619
1 дақиқада ўқилади

Москва областида юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Москва областида юз берган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

2022 йил 3 май куни Москва областининг Митишчи шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани натижасида келиб чиққан.

Қайд этилишича, хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, олган жароҳати натижасида ва яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси лифтда ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат назоратга олинган. Вафот этган ўзбекистонликлар Россияда расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келгани айтилади.

Хабарда айтилишича, уларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид