Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Исроилга киришда янги қоидалар ўрнатилганини маълум қилди
Коронавирус пандемияси туфайли Исроилга кириш учун янги қоидалар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Исроилга парвоз қилишдан олдин йўловчилар «Кириш ҳисоботи» шаклини (амал қилиш муддати 48 соат) тўлдириши ва Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсатнома ва бортга чиқишдан олдин тақдим этилиши керак бўлган Green Pass’ни олиши керак.
Исроилдан ташқарида 72 соатдан ортиқ вақт давомида бўлган йўловчилар салбий ПЗР-тестини тақдим этиши керак (амал қилиш муддати 72 соат). ПЗР-тести инглиз тилида бўлиши керак ва йўловчи рўйхатдан ўтиш пайтида тақдим этадиган паспортнинг рақамини ўз ичига олиши керак.
Исроилга етиб боргач, йўловчилар ўз маблағлари эвазига ПЗР-текширувидан ўтади ва ПЗР жавоби олинмагунча ўзини ўзи изоляция қилади.
Исроил орқали транзитга рухсат берилмайди, фуқаролари ва резидентлари бундан мустасно.
Бундан олдин 1 майдан бошлаб Қирғизистонга кирувчилардан манфий ПЗР-тест натижасини сўраш бекор қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025