Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раиси Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети билан таништирди
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тақдим этди.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, биринчи навбатда россиялик офицерлар ва "Бучадаги ҳарбий жиноятларни содир этганлар ҳамда Мариуполни қамал қилишга жавобгар бўлганлар"га қарши персонал санкциялар киритилади.
Иккинчидан, ЕИ Россиянинг энг йирик "Сбербанк" банки ва яна иккита кредит муассасасини SWIFT тизимидан узади.
Учинчидан, Россиянинг яна учта давлат телеканалларини Евроиттифоқ ҳудудида намойиш этиш тақиқланади. Аввалроқ ЕИ ҳудудида RT ва Sputnik тақиқланганди.
Тўртинчидан, ЕИ ҳудудида Россия компанияларига консалтинг ва бухгалтерия хизматлари кўрсатиш тақиқланади.
Бешинчидан, Россия нефтига эмбарго жорий этилади.
Фон дер Ляйеннинг айтишича, ЕИнинг айрим давлатлари Россия нефтига кучли боғлангани сабабли эмбарго босқичма-босқич киритилади. Хом нефтга олти ой давомида, нефт маҳсулотларига эса йил охиригача, деб аниқлик киритди у.
Энди ушбу таклифларни ЕИ мамлакатлари ҳукуматлари вакиллари кўриб чиқиши лозим.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025