Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси Киевга Украинадаги Россия генералларини аниқлашда ёрдам беряпти - NYT
АҚШ Украина ҳарбийларига бошқарув пунктларига зарба беришда қўл келган разведка маълумотларини тақдим этган, бу эса бир неча россиялик генералнинг ўлимига сабаб бўлди, деб ёзади The New York Times.
АҚШ Украина армиясига Украинадаги бир неча россиялик генерални топиш ва йўқ қилишда ёрдам берган разведка маълумотларини Киевга тақдим этган. Бу ҳақда 4 май, чоршанба куни The New York Times газетаси америкалик юқори мартабали амалдорларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, америкаликлар украиналикларга доимий равишда ўз жойлашувини ўзгартириб турувчи Россия мобил қўмондонлик пунктларининг геолокацияси ва бошқа тафсилотлари ҳақида реал вақт режимида маълумот беришга эътибор қаратган.
Украиналиклар ушбу маълумотни ўзларининг разведка маълумотлари, жумладан, Россия ҳарбийларининг суҳбатлари билан солиштиряпти ва агар у ерда юқори мартабали зобитлар борлиги тахмин қилинса, уларга қарши зарбалар бериляпти.
Газета билан гаплашган АҚШ расмийлари маълумотни қандай тўплаши ҳақида маълумот беришдан бош тортган, аммо разведка идоралари Россия қўшинларининг Украинадаги ҳаракатларини кузатиш учун ҳам ҳарбий, ҳам тижорат сунъий йўлдошлари маълумотларидан фойдаланишини таъкидлади. Газетанинг ёзишича, НАТО давлатлари ҳам Украинадаги Россия қўшинлари ҳақидаги разведка маълумотларини реал вақт режимида Киевга етказмоқда.
NYT’нинг таъкидлашича, Россиянинг Украинадаги штабларига берилган барча муваффақиятли зарбалар ҳам Америка маълумотлари ёрдамида амалга оширилмаган. Масалан, 30 апрель куни Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Валерий Герасимов ташриф буюрган Изюмдаги қўмондонлик пунктининг ўққа тутилиши Америка разведкаси ёрдамисиз амалга оширилган. АҚШ Россия раҳбариятининг энг юқори мартабали вакиллари ҳақида разведка маълумотларини тақдим этмаяпти.
Украина расмийларининг таъкидлашича, икки ойлик уруш давомида улар Россия армиясининг 12 нафар генералини йўқ қилишга муваффақ бўлган. Россия армия қўмондонларининг икки ўринбосари: генерал-майор Андрей Суховецкий ва генерал-майор Владимир Фроловнинг ўлимини расман тасдиқлади.
Шу билан бирга, Пентагон вакилларининг таъкидлашича, россиялик генералларнинг ўзи музокаралар учун мобил телефонлар ва ҳимояланмаган радиостанциялардан фойдаланиб, ўз манзилларини аниқлашда ёрдам беряпти.
«Бу интизомнинг пастлиги, тажриба йўқлиги, такаббурлик ва украиналикларнинг имкониятларини баҳолай олмаганлигидан далолат беради», деди АҚШ армиясининг Европадаги қўшинлари собиқ қўмондони, истеъфодаги генерал Фредерик Бенжамин Хожс газетага.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025