Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йил 1 январдан божхоначилар даромади ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади
2023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил якунига қадар республиканинг барча халқаро аэропортларида «Масофавий божхона назорати» тизими жорий этилади.
2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимлар ротация қилинади.
2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади.
2022 йил 1 декабрдан божхона кўриги жараёнлари қамраб олинган мобил электрон тизим ишга туширилади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижаларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб бориш йўлга қўйилади.
2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади.
2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025