Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда - «Ўзгидромет»
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 24-29 даража иссиқ атрофида бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиққача кўтарилади. Фақат республика шимоли Кавказ ҳудудларидан кириб келган нам ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
9-10 май кунлари нам ҳаво массаси мамлакат барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, 9 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 10 майда республика ҳудудининг катта қисмида кучли ёмғирлар кузатилиши мумкин. 9 майда кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ атрофида сақланиб туради, 10 майда 23-28 даража иссиққача пасаяди.
8 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 9-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг кузатилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025