Ўзбекистон | 10:53 / 07.05.2022
18949
1 дақиқада ўқилади

Андижонда юз берган ЙТҲ оқибатида «Tico» иккига бўлиниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий хабар берди.

Фото: ИИВ

2022 йил 6 май куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, “Сегазақум” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 Ўш - Андижон - Тошкент автомобиль йўлининг 412-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. бошқарувидаги "Tico" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Х.Б. бошқарувида бўлган "Nexia-3" русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Tico" русумли автомобиль ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид