Uzbekistan Airways Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйди
Uzbekistan Airways АЖ 2022 йил 4 майдан Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйди.
Авиакомпания хабарига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун қулайлик яратиш, шунингдек, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш мақсад қилинган.
Парвозлар ҳафтада бир марта – чоршанба кунлари қуйидаги келтирилган жадвал (маҳаллий вақт) асосида амалга оширилади:
- Урганчдан жўнаб кетиш: 09:20;
- Фарғонага етиб бориш: 11:00;
- Фарғонадан жўнаб кетиш: 11:50;
- Урганчга етиб бориш: 13:30.
Урганч – Фарғона йўналиши бўйича авиачипта нархи 342 406 сўмдан (багажсиз) ва 413 249 сўмдан (багаж билан), Урганч – Фарғона – Урганч йўналиши бўйича эса 649 391 сўмдан (багажсиз) ва 791 077 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Бундан олдин Тошкентдан Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
22:49 / 05.11.2024