Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аэропорт узоқ, йўллар носоз, инфратузилма қониқарли эмас — Ўзбекистоннинг Британиядаги сайёҳлик элчиси Мўйноқ ҳақида
Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлаган.
У бориш ва қайтиш осон ва тез, қолаверса, яшаш шароитлари яхши бўлган шаҳарларда туристлар сони тез ортишини айтиб, расмийларни Мўйноққа кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.
6−8 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида кемалар қабристони ёнида «Стихия» мусиқий фестивали ва унинг доирасида кўплаб форум ҳамда мутахассисларнинг учрашувлари ўтказилди.
Ушбу фестивалда 1,5 мингдан ортиқ маҳаллий ва 10 дан ортиқ давлатдан хорижлик туристлар, қолаверса, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон ҳам иштирок этди.
Софи Ибботсон «Газета.уз» билан суҳбатда «Стихия»нинг Мўйноқ учун аҳамияти ва ҳудуднинг сайёҳлар учун ноқулайлик жиҳатларига тўхталиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, «Стихия» фестивалининг аҳамиятини унинг Самарқанд, Бухоро, Хива каби машҳур шаҳарларда эмас, айнан Мўйноқ туманида ўтказилаётганидан ҳам билиш мумкин.
«Бу ҳудуд учун йилдан йилга катта фойда олиб келиши мумкин. Иккинчи ижобий жиҳати эса “Стихия” маҳаллий аҳолини уларнинг ҳудуди қанчалик жозибадор ва саёҳатбоп жой эканини намойиш этишига имкон яратади. Шу сабабли ҳам йилдан йилга бу фестивал шайдолари кўпайиб бормоқда. Ўйлашимча, бу маҳаллий аҳоли ҳам туристларга мослашиб, уларга мос шароитларни кўпроқ яратиши, ҳам бунинг ортидан ўзларининг молиявий аҳволини яхшилаб олишига катта имкониятдир», — деди Софи Ибботсон.
Қолаверса, элчи туристлар сони кескин ошиб кетмаётганининг сабабларига ҳам тўхталиб ўтди.
«Туристларнинг кўпчилиги асосан Мўйноқ хусусан, Орол денгизининг археологияси, Орол фожиаси ва бу ерликларнинг маданияти билан танишиш учун келишади. Ва уларнинг фақат мавсум пайти келиши ҳамда сони камлигининг сабаби шуки — инфратузилма қониқарли даражада эмас», — деди у.
Софи Ибботсоннинг таъкидлашича, масъуллар қуйидагиларга кўпроқ эътибор қаратиши керак: тезюрар поездлар ёки авиақатновларни кўпайтириш, Нукусда халқаро аэропорт бор, аммо у ердан Мўйноққача бўлган (200 кмлик) йўл ҳам яқин эмас. «Боз устига йўллар носоз, уларни тузатиш керак. Қаер бўлишидан қатъи назар, бориш ва қайтиш осон ва тез, у ҳудудда яшаш қулай бўлса, ўша ҳудудга одамлар оқими кўпаяди», — деди у.
Борилган ҳудудда кутиб олиш ва кузатиш, туристларни ҳудуд билан таништирувчи малакали мутахассислар мавжудлиги, умуман, мамлакатда туризм сиёсати яхши ривожланган бўлса, туристлар сони ортиши кафолатланади, деган фикрда Ўзбекистоннинг сайёҳлик элчиси.
Софи Ибботсон мансабдорларни Мўйноқни янада ривожлантиришга, инфратузилма ва туристлар учун шароитларни яхшилашга кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенати вакиллари Орол денгизини кўздан кечирганди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025