Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон санкциялар оқибатида етказилган зарар қопланган тақдирда ядровий келишувни имзолашини билдирди
Таъкидланишича, Эрон ядровий келишув бўйича музокаралар учун учинчи мамлакатларга муҳтож эмас.
Агар АҚШ санкциялар натижасида эронликларга етказилган зарарни қоплаб берса, Эрон ядровий келишувни имзолашга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода маълум қилди.
«Агар бугун АҚШ Эрон халқи чўнтагидан тортиб олганларни қайтаришга қарор қилса, йўқотганларимизни қоплаб беришга рози бўлса ва ҳуқуқларимизни ҳурмат қилса, биз эртагаёқ Венага қайтамиз ва келишувни имзолаймиз», - деди дипломат.
Хатибзода Қатарнинг бу масалада воситачи бўлишга уринаётганига изоҳ бераркан, Эрон ядровий келишув бўйича музокаралар учун учинчи мамлакатларга муҳтож эмаслигини таъкидлади.
«Музокараларда бир томонда «4+1» мамлакатлари ва Эрон, иккинчи томондан АҚШ қатнашмоқда. Эрон «4+1» мамлакатлари билан музокараларда учинчи мамлакатга муҳтож эмас. Қатар доим Эроннинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаган», - деди у.
2015 йилда Эрон ва БМТ хавфсизлик кенгаши аъзолари (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция) ҳамда Германия ўртасида ядровий келишув имзолаганди.
АҚШ 2018 йилда келишувдан бир томонлама тартибда чиқиб кетганидан сўнг, Эрон келишув бўйича мажбуриятларини бажаришни тўхтатганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025