Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда маҳбуслар китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини камайтириш имконига эга бўлди
Ҳозир 865 нафар маҳбус ёзиш ва ўқиш кўникмасини яхшилаш устида ишламоқда. Улар орасида энди ўқиш ва ёзишни ўрганаётганлар ҳам бор. Боливияда қамоқхоналар шароити яхши эмаслиги сабаб маҳкумлар учун ўқиш орқали муддатни камайтириш – яхши имконият.
Боливиянинг маҳбуслар кўп қамоқхоналарида китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини бир неча ҳафта ва кунларга қисқартиришга имкон берадиган «Панжара ортидаги китоблар» дастури ишга туширилди. Дастур саводхонликни ошириш ва маҳбусларга умид бериш мақсадида бошланди. Боливияда ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси йўқ, лекин суд тизими суст ишлаши сабабли кўп вақт қамоқда қолиб кетиш мумкин.
Айни пайтда дастур таълим учун ресурслари бўлмаган, ижтимоий ёрдам дастурлари билан интеграция қилинмаган 47та қамоқхонада амал қиляпти. Ҳозиргача 865 нафар маҳкум ёзиш ва ўқиш маҳоратини яхшилаш устида ишламоқда. Улар орасида ҳали эндигина савод чиқараётганлари ҳам бор.
Human Rights Watch Боливия қамоқхоналарида маҳбуслар ҳаддан ташқари кўп ва санитария ҳолати талаб даражасидамас. Маҳкумлар тиббий хизмат ёмонлиги сабаб намойишлар ҳам уюштиришган. Бу ҳолатда маҳкумлар учун ўқишни ўрганиш орқали жазо муддатини камайтириш қамоқхона деворларидан қочиш каби бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025